1

​ЎЗИНИ ХИТОЙЛИК САЙЁҲ СИФАТИДА ТАНИШТИРГАН ФУҚАРО IPhone 4 ТЕЛЕФОНИНИ ЎҒИРЛАБ КЕТДИ

ЖАМИЯТ 03.08.2017, 14:03
​ЎЗИНИ ХИТОЙЛИК САЙЁҲ СИФАТИДА ТАНИШТИРГАН ФУҚАРО IPhone 4 ТЕЛЕФОНИНИ ЎҒИРЛАБ КЕТДИ

2017 йилнинг 29 июль куни тахминан соат 09:00ларда, муқаддам судланган Абраматов Баймурат Соатмуротович,Чилонзор тумани ҳудудида, фуқаро Исламова Сайёра Нурматовнанинг ишончига кириб, ўзини Хитой халқ республикаси фуқароси сифатида таништириб, ундан пул эвазига таржимонлик хизмати кўрсатишни сўраган.

Шундан сўнг унинг телефонидан қунғироқ қилиб олиш баҳонасида, алдов йўли билан С.Н.Исламовага тегишли бўлган «I Phone-4» русумли уяли телефонини қўлга киритган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда..

Мазкур ҳолат юзасидан, Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1