1

​ЎзМТРКГА ЯНГИ РАИС ТАЙИНЛАНДИ

ЖАМИЯТ 03.08.2017, 18:26
​ЎзМТРКГА ЯНГИ РАИС ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига Хуршид Мирзоҳидов ўрнига янги раис тайинланди.

Миллий телерадиокомпанияга собиқ раиснинг биринчи ўринбосари Бобур Алихонов раҳбар этиб тайинланди.

Бобур Алихонов 1962 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Бобур Алихонов узоқ йиллар мобайнида Ўзбекистон телевидениесида турли лавозимларда меҳнат қилган:

1983-2006 йй. - Ўзбекистон телевиденияси «Тошкент» бош таҳририяти маъмури, кичик муҳаррири, «Ахборот» бош таҳририяти муҳаррири, катта муҳаррири, бўлим мудири, масъул котиби, Ўзбекистон телевиденияси ёшлар ижодий уюшмасининг директор ўринбосари, «Ахборот» бош таҳририяти бош муҳаррирнинг биринчи ўринбосари, Бош муҳаррири, Ўзбекистон телевиденияси дастурлар бош директори, сиёсий шарҳловчиси, Сиёсий дастурлар таҳририяти бош муҳаррири, Халқаро телеканал директори, Ўзбекистон телевиденияси бош директори, «Ахборот» информацион дастурлар дирекцияси бош директори.

2006 2011 йй. - Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети Олий журналистика курслари раҳбар ўринбосари.

2007 2011 йй. - Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтининг оммавий ахборот воситалари лойиҳасининг раҳбари-ўриндошлик асосида.

2012 2013 йй. - Ўзбекистон нодавлат-нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича бош мутахассиси.

2014 2017 йй. - "Uzreport" ахборот агентлиги масъулияти чекланган жамияти "Uzreport TV" телеканали бош продюсери.

2017 й. - ҳ.в. - Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1