АсосийJamiyat

​74 НАФАР II ЖАХОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИ ҲАЖ САФАРИГА ҲОЗИРЛИК КЎРМОҚДАЛАР

'​74 НАФАР II ЖАХОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИ ҲАЖ САФАРИГА ҲОЗИРЛИК КЎРМОҚДАЛАР'ning rasmi

“Ҳаж-2017” мавсуми зиёратчиларининг охирги рейсида 74 нафар Иккинчи Жахон Уруши қатнашчилари ва уларга ҳамроҳлик қилувчиларни сафарга юбориб, биринчи рейс билан ватанимизга қайтариб олиб келиш режалаштирилган.

Жорий йилнинг 1-2 август кунлари Уруш қатнашчиларига бириктирилган гуруҳ раҳбарлари фахрийларнинг хонадонларига ташриф буюриб, улардан ҳол-аҳвол сўраб, ҳукуматимиз номидан уларга эҳром (ҳаж амалларини бажариш даврида кийиладиган кийим) ва бошқа совғалар тақдим қилдилар. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Халқаро алоқалар бўлими хабар берди.

Ўз ўрнида Уруш фахрийлари кўрсатилаётган бундай ғамхўрлик ва эътибор учун Президентимиз ва ҳукуматимизга миннатдорчилик изҳор этмоқдалар.

Ўзбекистонлик 7346 нафар зиёратчиларни ҳаж сафарига кузатиш 7-23 август кунлари амалга оширилади.


    Бошқа янгиликлар