АсосийDunyo

​АФҒОНИСТОНДА АЁЛЛАР ЛИБОСИНИ КИЙГАН ХУДКУШ-ТЕРРОРЧИ НАТО ҲАРБИЙЛАРИГА ҲУЖУМ ҚИЛДИ

'​АФҒОНИСТОНДА АЁЛЛАР ЛИБОСИНИ КИЙГАН ХУДКУШ-ТЕРРОРЧИ НАТО ҲАРБИЙЛАРИГА ҲУЖУМ ҚИЛДИ'ning rasmi

Афғонистонда НАТО патрули аёллар либосини кийган террорчи-худкушнинг ҳужумига учради, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Қобулдан 50 километр узоқликда жойлашган, Американинг Баграм авиабазаси ёнида бўлган ҳужум оқибатида НАТО нинг бир нафар ходими ва икки нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди. 5 нафар ҳарбий ва таржимон яраланди. Теракт масъулиятни “Толибон” радикал гуруҳи ўз бўйнига олди.

2001 йилда АҚШ Афғонистонда антитеррорчилик ҳарбий операциясини бошлаган эди. Шундан кейин БМТ хавфсизликни таъминлаш мақсадида Афғонистонга НАТО қўмондонлигидаги халқаро кучларни юборганди.

    Бошқа янгиликлар