1

​БУГУН РОССИЯЛИКЛАР ҚИЗИЛ ОЙНИ КЎРИШГА МУВАФФАҚ БЎЛИШАДИ

ДУНЁ 07.08.2017, 09:57
​БУГУН РОССИЯЛИКЛАР ҚИЗИЛ ОЙНИ КЎРИШГА МУВАФФАҚ БЎЛИШАДИ

Бугун, 7 август куни Россия ҳудудида қисман Ой тутилади, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Мазкур ҳодисани бугун Россия ҳудудида соат 20:24 дан 22:19 гача бўлган вақтда кузатиш мумкин. Айнан шу пайтда Ой Ер соясининг шимолий қисмидан ўтиб, гардишининг тўртдан бир қисми максимал даражада кўринмайди.

Астрономларнинг маълумот беришича, мазкур ҳолатни очиқ об-ҳаво шароитида бирор асбобсиз ҳам кузатиш мумкин. Ой гардишининг маълум қисми тўқ қизил рангга киради.

Олимлар шу билан бирга 12 августдан 13 августга ўтар кечаси осмондан “ёғилган юлдузларни” томоша қилишлари мумкинлигини маълум қилишди. Айнан шу куни метеорлар оқимини ҳам кузатиш мумкин бўлади.

Шимолий Америка аҳолиси эса 21 август куни тўлиқ Қуёш тутилишига гувоҳ бўлишади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1