1

​ФРАНЦУЗЛАР МАКРОННИНГ РАФИҚАСИГА БИРИНЧИ ХОНИМ УНВОНИ БЕРИЛИШИГА ҚАРШИ БЎЛДИ

ДУНЁ 08.08.2017, 09:31
​ФРАНЦУЗЛАР МАКРОННИНГ РАФИҚАСИГА БИРИНЧИ ХОНИМ УНВОНИ БЕРИЛИШИГА ҚАРШИ БЎЛДИ

150 мингдан ортиқ французлар мамлакат президентининг рафиқаси Брижит Макронга расмий тарзда биринчи хоним унвони берилишидан норози бўлиб, петиция ёзди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Эммануэль макрон сайлов олди кампаниясида мабодо ғалаба қозонса, рафиқаси “ижтимоий роль” ўйнашини маълум қилган эди. Айнан пайтда биринчи хоним расмий унвонининг берилиши масаласи Франция Миллий кенгаши эътиборига ҳавола этилди.

Петиция матнида кампания ташкилотчиси, “Миллий тенглик” жамоатчилик ҳаракати раҳбари Тьерри Валлет айни пайтда Брижит Макроннинг 2-3 нафар ёрдамчиси, 2 нафар котиби ва 2 нафар хавфсизлик хизмати ходимлари мавжудлигини, уларнинг сони етарли эканлигини таъкидлади. “Давлат раҳбарининг рафиқаси давлатга тегишли маблағдан фойдаланиши учун ҳеч қандай сабаб йўқ”, деди Тьерри Валлет.

Петиция матни кампания ташаббускорлари томонидан change.org сайтига жойлаштирилди. Ҳужжатга якшанба куннинг ўзида 150 киши имзо чекди ва у мамлакат раҳбари Эммануэль Макрон ва ҳукумат раҳбари Эдуард Филиппга тақдим этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1