Самолёт ва автомобиль тўқнашуви оқибатида бир киши жабрланди, деб хабар берди Tjournal.ru нашри.
Чеченистоннинг Шёлков туманида енгил моторли самолёт трассасада турган автомобиль билан тўқнашди. Мазкур воқеа акс этган видеони Твиттер фойдаланувчиси Магомед Эдилсултонов ўз саҳифасига жойлаштирди. Унинг маълум қилишича, ҳодиса Червленная станцияси яқинида рўй берган.
Нашрнинг хабар беришича, тўқнашув оқибатида самолёт учувчиси енгил жароҳатланган. Самолёт парвозни муваффақиятли равишда амалга ошира олмай, автомобилга келиб урилган. Шошилинч хизматлар берган маълумотга кўра, самолёт учувчисининг парвоз қилишга рухсатномаси бўлмаган.