1

Майкл Жексон яна машҳурлар рейтингида етакчи

ШОУ-БИЗНЕС 12.11.2013, 10:11
Майкл Жексон яна машҳурлар рейтингида етакчи
Бу сафар “Forbes” нашри вафотидан кейин ҳам пул ишлаётган машҳур кишиларнинг рейтингини эълон қилди. 

Унда биринчи ўрин Майкл Жексонга берилган.Ўтган йил давомида афсонавий поп қиролининг номи билан 160 миллион доллар пул ишлаб олинган, бу бир йил ичида Мадонна ишлаб топганидан бир неча ўн миллионга кўп.
Иккинчи ўринни 55 миллион доллар билан Элвис Пресли, учинчи ўринни эса 37 миллион доллар билан комикслар муаллифи Чарльз Монро Шульц эгаллади.
Ўтган йили рейтингда етакчи бўлган Элизабет Тейлор тўртинчи позицияга тушиб қолди. Бешинчи ўринга эса 18 миллион доллар билан Боб Марли кўтарилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1