1

​ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ ЖОНИГА ТЕККАН ГЕРМАНИЯЛИК ЭРКАК ИШГА ДАРЁ ОРҚАЛИ СУЗИБ БОРАДИ (ВИДЕО)

ДУНЁ 09.08.2017, 09:37
​ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ ЖОНИГА ТЕККАН ГЕРМАНИЯЛИК ЭРКАК ИШГА ДАРЁ ОРҚАЛИ СУЗИБ БОРАДИ (ВИДЕО)

Германиянинг Мюнхен шаҳрида яшовчи 40 ёшли Дэвид Бенжамин жамоат транспортида юришдан чарчагандан, ишга етиб олишнинг ажойиб йўлини ўйлаб топди, деб хабар топди Vesti.ru нашри.

Мана икки йилдирки, у ишга уйининг ёнидан оқиб ўтувчи Изар дарёси орқали сузиб боради. У сувга тушишдан олдин костюми ва ноутбугини сув ўтказмайдиган махсус сумкага солиб олади.

Бенджаминнинг айтишича, сузиш уни турли асаббузарлик ва ташвишлардан қутқарган. Унинг ишхонасигача бўлган масофа оқим бўйича икки километрни ташкил этади. Қўлида сумка эса чарчаган вақтда матрас вазифасини ўтайди.

Дэвид Бенжамин ҳар куни эрталаб, дарёга тушиб, ишга сузиб боради. Қирғоққа етиб боргач, сувдан чиқиб, артиниб, костюмини кияди ва скамейкада ўтирганча ҳамкасбларини кутади. Бенжамин хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилади. Ҳар сафар дарёга тушишдан олдин сувнинг ҳароратини ўлчайди, оқимнинг тезлигини текширади.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1