1

​БОШЛОВЧИ АЛЕКСАНДР ОЛЕШКО БИРИНЧИ КАНАЛНИ ТАРК ЭТАДИ

ДУНЁ 09.08.2017, 11:44
​БОШЛОВЧИ АЛЕКСАНДР ОЛЕШКО БИРИНЧИ КАНАЛНИ ТАРК ЭТАДИ

Россия телевидениеси Биринчи каналининг матбуот хизмати бошловчи Александр Олешко билан тузилган шартнома бекор қилинганлигини тасдиқлади, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Биринчи канал узоқ вақтлардан бери “Точь-в-точь” шоусида ва телекомпаниянинг бошқа лойиҳаларида бошловчилик қилган Александр Олешконинг кетиш сабабига изоҳ берди. Матбуот хизмати берган маълумотга кўра, актёрга мос бўлган бошқа лойиҳа йўқлиги туфайли шартнома узайтирилмаган. Александр Олешко энди “Биринчи канал” ходими ҳисобланмайди.

ОАВларда телебошловчи НТВ каналида меҳнат фаолиятини давом эттириши ҳақидаги хабарлар тарқалганига қарамай, мазкур маълумот ўз тасдиғини топгани йўқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1