Филиппин ҳукумати мактаб ва офис биноларидаги одамларни эвакуация қилди, деб хабар берди Segodnya.ua нашри.
Филиппиннинг Лусон оролида 6,2 балли зилзила бўлди. Ер ости силкинишининг эпимаркази Балаян аҳоли пунктидан 8,1 км узоқликда жойлашган бўлиб, зилзила ўчоғининг чуқурлиги 168,2 километрни ташкил этган.
Мамлакат пойтахти Манила шаҳрида кучли ер силкиниши кузатилиб, маҳаллий ҳукумат мактаб ва офис биноларидаги одамларни, шу билан бирга президент саройидагиларни ҳам эвакуация қилди. Қурбон бўлганлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.






