Америкалик машҳур актёр Леонардо Ди Каприо янги фильмда рассом ва олим Леонардо да Винчининг образини яратади, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
Нашрнинг хабар беришича, актёр фильмнинг продеюсерларидан бирига айланади. Ҳозирча фильмнинг номи ва суратга олиш ишларининг қачон бошланиши номаълум. Суратга олиш ҳуқуқини Paramount кинокомпаниясини ютиб олди. Ди Каприо ўз иши учун етти хонали суммани қўлга киритади. Фильмга ёзувчи ва журналист Уолтер Айзексоннинг 2017 йилнинг сентябрь ойида чиқадиган “Леонардо да Винчи” асари асос қилиб олинган.
Уолтер Айзексон машҳур инсонларнинг таржимаи ҳоли ҳақида ёзган асарлари билан машҳурдир. Унинг Стив Жобс ҳақидаги китоби бестселлерга айланиб, асар асосида фильм суратга олинган эди. Ди Каприонинг ўзи мазкур ролни ўйнашни истаётганлигини тан олди, чунки актёрнинг онаси ҳомиладорлик вақтида Флоренциядага Уффиция галериясига борганда, ҳомиласи илк маротаба қимирлаган. Шундан кейин у ўғил фарзанд кўрса, Леонардо да Винчининг шарафига уни Леонардо Ди Каприо, деб аташни ният қилган.