АсосийDunyo

​МУВАФФАҚИЯТСИЗ САЛЬТОДАН КЕЙИН БОШИ БИЛАН ЙИҚИЛГАН БОДИБИЛДЕР ВАФОТ ЭТДИ (ВИДЕО)

'​МУВАФФАҚИЯТСИЗ САЛЬТОДАН КЕЙИН БОШИ БИЛАН ЙИҚИЛГАН БОДИБИЛДЕР ВАФОТ ЭТДИ (ВИДЕО)'ning rasmi

Дунёнинг барча бодибилдерлари жанубий африкалик Сифисо Лунгело Табетнинг ўлимидан ларзага тушди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Нашрнинг хабар беришича, 5 август куни навбатдаги шоулардан бирида бошловчи Табетнинг номини эълон қилгач, майдонга чиқаётган Сифисо Лунгело Табет муваффақиятсиз равишда сальто отиб, боши билан ерга йиқилди ва бўйни синди. Шифокорларнинг унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун қилган барча ҳаракатлари бесамар кетди, спортчи вафот этди. 23 ёшли Табет ёшлар орасида дунё чемпиони эди.

Спортчининг дўстлари, мухлислари Instagram ижтимоий тармоғида унинг яқинларига таъзия изҳор қилишди.


    Бошқа янгиликлар