Вестминстер саройининг машҳур “Биг-Бен” номи билан машҳур куранти таъмирлаш ишлари муносабати билан тўрт йилга тўхтатилади, деб хабар берди Meduza.io нашри.
Курант 21 август куни тушдан кейин тўхтатилади. Курант садолари энди 2021 йилда янграйди. 21 август куни Лондон аҳли ва меҳмонлари Вестминстер саройига таклиф этилиб, тўрт йиллик таътилга чиқиш олдидан сўнгги бора курант садоларини эшитиш учун таклиф этилди.
Таъмирлаш ишлари вақтида соатнинг тўртта циферблати, занг механизми таъмирланиши кўзда тутилган. Мазкур таъмирлаш ишлари учун 30 миллион фунт стерлинг сарфланиши режалаштирилган.
Вестминстер саройи минорасидаги курант 1859 йилнинг 31 май куни ишга туширилган. Соат 157 йилдан бери тўхтовсиз ишлайди, у бир неча маротаба қисқа вақтга тўхтатилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилган ва турли сабабларга кўра занги тўхтатиб қўйилган.
Соат ўрнатилган минора эмас, балки курантларнинг катта қўнғироғи ва соатнинг ўзи “Биг-Бен” деб аталади. Вестминстер саройининг соат ўрнатилган минораси 2012 йилдан бошлаб, “Елизавета минораси”, деб номланган.






