1

​ЗИМБАБВЕНИНГ БИРИНЧИ ХОНИМИ ФОТОМОДЕЛНИ ЭЛЕКТР СИМИ БИЛАН КАЛТАКЛАДИ

ДУНЁ 15.08.2017, 15:27
​ЗИМБАБВЕНИНГ БИРИНЧИ ХОНИМИ ФОТОМОДЕЛНИ ЭЛЕКТР СИМИ БИЛАН КАЛТАКЛАДИ

Зимбабве президенти Роберт Мугабенинг рафиқаси 52 ёшли Грейс Мугабе ЖАРлик фотомоделни калтаклагани учун суд олдида жавоб беради, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Грейс Мугабе фотомодель Габриэла Энгелсни меҳмонхонада ўғиллари билан ушлаб олиб, бошига элекстр сими билан бир неча маротаба урган.

20 ёшли Габриэла Энгелс ўзининг “Твиттер” саҳифасида воқеа Йоханнесбургдаги меҳмонхоналардан бирида рўй берганлигини, биринчи хоним қизга ҳужум қилган вақтида унинг ёнида ўнлаб қўриқчиси бўлганлигини маълум қилди. Улардан ҳеч ким қизнинг ёнини олмаган. Энгелс бўлиб ўтган воқеа юзасидан полицияга шикоят қилишни режалаштирди.

Роберт Мугабанинг 25 ёшли Роберт ва 21 ёшли Чатунга исмли ўғиллари илгари Дубайдаги оилавий саройда истиқомат қилишган. Бироқ спиртли ичимлик ва гиёҳвандлик моддалари истеъмол қилганликлари учун Дубайни тарк этишга мажбур бўлишган.

Айни пайтда уларнинг ҳар иккаласи ҳам Йоханнесбург шаҳрида ўқишади ва ўзларининг “олтин ёшлик даврини суришда” давом этишмоқда.

Грейс Мугабенинг вакиллари бўлиб ўтган воқеа юзасидан ҳеч қандай изоҳ беришмади. 93 ёшли Роберт Мугабе 1987 йилдан бери Зимбабве президенти ҳисобланади. У соғлиги ёмонлашгани, тарафдорлари ўрнига бошқа одамни тайинлашини илтимос қилганига қарамай, 2018 йилдаги президент сайловларида ҳам ўз номзодини қўйишни ният қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1