1

88 КИЛОГРАММГА ОЗГАН БРИТАНИЯЛИК ЭРКАК 20 ЙИЛ МОБАЙНИДА ИЛК МАРОТАБА ВАННА ҚАБУЛ ҚИЛДИ

ДУНЁ 15.08.2017, 16:59
88 КИЛОГРАММГА ОЗГАН БРИТАНИЯЛИК ЭРКАК 20 ЙИЛ МОБАЙНИДА ИЛК МАРОТАБА ВАННА ҚАБУЛ ҚИЛДИ

37 ёшли британиялик Чарльз Пласк бундан бир йил илгари 200 килограмм вазнга эга эди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Эркак вазнининг учдан бир қисмини йўқотгач, сўнгги 20 йил мобайнида илк маротаба ванна қабул қилди. Пласк яқин дўстида саратон касаллиги аниқлангач, соғлиги билан шуғулланишга қарор қилди.

“Дўстимнинг бедаво дардга йўлиққанини эшитиб, соғлигим билан жиддий шуғулланишга қарор қилдим. Бироқ озишимнинг ягона сабаби бу эмас. Бир куни кечаси каравотимдан тураётганимда тизза соҳамда ёқимсиз ғирчиллаш эшитилди. Бундан ўтакам ёрилди. Тизза косаси вазнимни кўтара олмай, ёрилиб кетган экан”, дейди Чарльз.

Шифокорлар Пласкка ошқозонини операция қилиб кичрайтиришни, шу билан бирга липоксация қилишни таклиф қилишди. Бироқ Чарьз табиий йўл билан озишга ҳаракат қилди. У тана машқлари комплекси билан бирга қатъий парҳезга амал қилди. Унинг саъй-ҳаракатлари тез орада ўз самарасини кўрсатди. Чарльз 20 йил мобайнида илк маротаба ванна қабул қилди .У илгарилари семизлигидан ваннага сиғмасди, самолётда парвоз қилиш учун икки кишилик чипта олишга мажбур эди.

Чарльз озишида ёрдам берган дўстларига, қариндошларига, севган қизига миннатдорчилик билдирди. “Бир умр ёлғиз ўтсам керак, деб ўйлардим. Аммо яқинда жуфтимни топдим. Мен жудаям бахтлиман!”, деди Чарльз Пласк.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1