1

​ОАВ АНДРЕЙ МАЛАХОВНИНГ ҚАЕРГА КЕТГАНЛИГИГА АНИҚЛИК КИРИТДИ

ДУНЁ 16.08.2017, 09:53
​ОАВ АНДРЕЙ МАЛАХОВНИНГ ҚАЕРГА КЕТГАНЛИГИГА АНИҚЛИК КИРИТДИ

Телебошловчи Андрей Малахов янги иш топди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Телебошловчи Андрей Малахов Биринчи каналдан "Россия 1"га ўтмоқда, у ерда “Жонли эфир” ток-шоусига бошловчилик қилади. Шу пайтга қадар "Жонли эфир"га Борис Корчевников бошловчилик қилиб келганди. Телебошловчи дастур устида ишловчи жамоа билан учрашишга ҳам улгурди.

Манба маълумотига кўра, Малахов иштирокидаги янги дастур август охирларида эфирга чиқиши режалаштирилди Бундан ташқари, Малахов "Россия 1"да нафақат телебошловчи, балки қатор лойиҳаларнинг ҳампродюсери бўлади, дея қайд этган агентлик суҳбатдоши. "Россия 1"да яқин орада Малахов Биринчи каналда олиб борган "Сегодня вечером" кўрсатувига ўхшаш дастур ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, душанба, 14 август куни Биринчи канал эфирига "Пусть говорят" дастури Малаховсиз чиқди. У ушбу бошловчининг телевидениедаги фаолияти, шунингдек, ОАВнинг телебошловчи дастурдан кетаётгани ҳақидаги хабарларига бағишланди. Дастурга Дмитрий Борисов бошловчилик қилди.

У дастурга доимий равишда бошловчилик қилишини маълум қилди. Сешанба кунги ток-шоуни ҳам Борисов олиб борди. ОАВларда Андрей Малахов “декрет таътили”га кетаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Телебошловчи ўзи бош муҳаррирлик қиладиган StarHit журналига илк фарзандини кутаётганлигини маълум қилган эди. Бундан ташқари, у ўзининг Instagram саҳифасига “Кетсам чиройли тарзда кетаман” ("Я ухожу красиво") номли қўшиғига “хайрлашув” видеоролигини тайёрлади. Мазкур видеороликни бир неча соатда ярим миллион фойдаланувчи томоша қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1