1

​ПОЛИЦИЯЧИ ЎҒИРЛИК ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАН ЙИГИТГА КИЙИМ-БОШ ОЛИБ БЕРДИ

ДУНЁ 16.08.2017, 11:38
​ПОЛИЦИЯЧИ ЎҒИРЛИК ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАН ЙИГИТГА КИЙИМ-БОШ ОЛИБ БЕРДИ

Канаданинг Торонто шаҳрида яшовчи 18 ёшли йигит маҳаллий гипермаркетдан ишга кириши учун суҳбатдан ўтишга зарур бўлган Walmart эркаклар кўйлагини, бўйинбоғ ва пайпоқни ўғирлади, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Ўғрини қамоққа олишга келган полициячи мазкур воқеадан ларзага тушди. У йигитга зарур бўлган барча кийимларни харид қилди. Полициячи Ниран Жейнасаннинг сўзларига қараганда, йигит ўта камбағаллигидан мазкур жиноятга қўл урган, унинг оиласи ҳам муҳтожликда кун кечирар экан.

“Йигитнинг айтишича, отаси касалхонада даволанаётган, оиласи эса оч-наҳор кун кечиряпти, экан. У ишга кириш учун суҳбатга боришга оҳорли кийими бўлмаганлиги учун ўғирлик қилишга мажбур бўлган. У ўғирликни ҳам оиласига ёрдам бериш учун қилган”, деди полициячи.

Полициячи йигитни қамоққа олмади, аксинча унга зарур бўлган, ўғирлаган кийим-бошни сотиб олди. “Йигит мени алдамабди, ҳақиқатан ҳам у суҳбатга борибди, ишга жойлашибди!”, деди йигитдан миннатдорчилик мактубини олган полициячи. Йигитнинг отаси ҳам соғайиб, касалхонадан чиқибди.

Полициячи мазкур эзгу иши билан бир йигитнинг ҳаётини, бир оиланинг хотиржамлигини сақлаб қолди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1