1

​ЯПОНИЯЛИКЛАР ТАСОДИФАН ЭРИМАЙДИГАН МУЗҚАЙМОҚНИ ЯРАТИШДИ (ВИДЕО)

ДУНЁ 16.08.2017, 13:57
​ЯПОНИЯЛИКЛАР ТАСОДИФАН ЭРИМАЙДИГАН МУЗҚАЙМОҚНИ ЯРАТИШДИ (ВИДЕО)

Япониянинг биотерапия тадқиқот маркази тасодифан эримайдиган музқаймоқни яратди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Ҳаммасига бош ошпазнинг 2011 йилда Япониянинг шарқий қисмида яшовчи, зилзила ва цунами туфайли ҳосили зарар кўрган фермерларга ёрдам бериш мақсадида, қулупнайдан олинган полифенол суюқлигидан десерт яратишни илтимос қилгани сабаб бўлди.

Тадқиқот вақтида қандолатчи қулупнай полифеноли қўшилган сутли кремнинг тезда қотиб қолаётганлигидан шикоят қилди. Улар ўзлари билмаган ҳолда жаҳон миқёсидаги ихтирони яратганликларини аввалига англашмади.

“Суюқ полифенол сув ва ёғнинг парчаланишини қийинлаштириш хусусиятига эга, шунинг учун ҳам у илк шаклини узоқ сақлайди” - деди Канадзава университети профессори Томихиса Ота.

Highsnobiety нашрининг маълумот беришича, полифенол таъсирида музқаймоқ қуёш тиғи остида 5 дақиқа давомида ҳам эримайди. RocketNews24 портали журналистлари эса уч соатдан кейин музқаймоқ қандай ҳолатга келишини видеога олишди.



Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1