14.11.2013 17:16
БМТ жабрланган филиппинликлар учун $300 млн тўплашни сўрамоқда
Унинг сўзларига кўра, ҳозир етказиб бериш йўллари йўқлиги сабабли жабрланган ҳудудларга ёрдам секин етиб бораётир. Ҳукумат маълумотларига қараганда, Таклобан шаҳрининг ўзида табиий офат қурбонларининг сони ўн минг кишига етган. Юз минглаб кишилар бошпанасиз қолган. Филиппиндаги довулдан жами тўрт миллионга яқин киши жабрланган.
Бу орада Европа комиссияси довулдан жабрланган Филиппин аҳолисига ёрдам сифатида 10 миллион евро миқдорида қўшимча транш ажратиши маълум бўлди. Ушбу ёрдам маблағи аҳолини ичимлик суви ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга, тиббий ёрдам кўрсатишга, шунингдек, санитария шароитларини яхшилаш, вақтинчалик бошпаналар ташкил этиш, энергия тизими ва инфратузилмани тиклашга йўналтирилади.





