АсосийDunyo

Ирина Бокова яна ЮНЕСКО раҳбарилигига сайланди

Болгариялик Ирина Бокова яна ЮНЕСКО бош директори этиб сайланди. У ушбу лавозимни 2009 йилдан буён эгаллаб келмоқда. 

Яқинда ЮНЕСКО бош конференцияси уни иккинчи тўрт йиллик муддатга бош директор этиб тайинлашни маъқуллади. Октябрь ойи бошида Ирина Бокованинг номзоди ижрочи кенгашда кўпчилик овозни олганди, унинг номзоди учун ўшанда 58 кишидан 39 таси овоз берган.
Бокова 1952 йилда Софияда туғилган. 2009 йил октябрида у ЮНЕСКО бош директори этиб сайланди ва бу лавозимни эгаллаган биринчи аёлга айланди. Бундан олдин Бокова Болгариянинг Франциядаги элчиси ва ушбу мамлакатнинг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили лавозимларини эгаллаб келган. Шунингдек, 1996-1997 йилларда Бокова Болгария ташқи ишлар вазири лавозимида ҳам фаолият юритган. 

    Бошқа янгиликлар