1

ГВАТЕМАЛАДАГИ КАСАЛХОНАГА ҲУЖУМ ОҚИБАТИДА 7 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ, 12 КИШИ ЖАБРЛАНДИ

ДУНЁ 17.08.2017, 12:34
ГВАТЕМАЛАДАГИ КАСАЛХОНАГА ҲУЖУМ ОҚИБАТИДА 7 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ, 12 КИШИ ЖАБРЛАНДИ

Гватемала пойтахтидаги “Рузвельт” номли касалхонага ҳужум уюштирилди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Ҳужум оқибатида 7 киши, шу жумладан 3 нафар қўриқчи ҳалок бўлди, 12 киши (улардан бири ёш бола) яраланди. Бир гуруҳ қуролланган жиноятчилар касалхонага ҳужум қилди. Полиция ҳужум қилган жиноятчиларнинг беш нафарини қўлга олди. Мамлакат президенти Жимми Моралес жиноятчиларни қидириб топиш тадбири давом этаётганлигини маълум қилди.

Касалхонага ҳужум уюштирган “Мара Сальватруча” гуруҳи Марказий ва Шимолий Америкадаги энг ашаддий жиноий тўдалардан бири ҳисобланади. Баъзи бир маълумотларга кўра, гуруҳдаги жиноятчилар сони 70 минг нафардан ошиқдир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1