1

​ХИТОЙЛИК ОШИҚ ЙИГИТ 5 МИНГ НАФАР ЎТКИНЧИНИ ЛАҒМОН БИЛАН МЕҲМОН ҚИЛДИ

ДУНЁ 18.08.2017, 11:51
​ХИТОЙЛИК ОШИҚ ЙИГИТ 5 МИНГ НАФАР ЎТКИНЧИНИ ЛАҒМОН БИЛАН МЕҲМОН ҚИЛДИ

Хитойлик тадбиркор йигит йўқотган никоҳ узугини топгандан кейин 5 минг нафар ўткинчини бепул лағмон билан меҳмон қилди, деб хабар берди Tengrinews.kz

Гуанчжоу шаҳрида яшовчи тадбиркор йигит Чунцин шаҳрига севган қизининг қўлини сўраш учун ташриф буюрган эди. У қизга совға қилиш учун нархи 300 минг юан (45 минг долларга яқин) га тенг бўлган уч каратли, кўзи олмосдан бўлган узук сотиб олди. Бироқ совға солинган сумкани ўзи овқатланган қаҳвахонада унутиб қолдирди. Қаҳвахонага ташриф буюрган мижозлардан бири сумкани топиб олиб, уни қаҳвахона менежерига берди. Менежер ҳам ўз навбатида тадбиркор йигитни қидириб топиб, сумкани унга қайтарди.

Эртаси куни йигит Чунцин шаҳрида диёнатли, ҳалол инсонлар яшашини, уларнинг ёрдамида мақсадига эришганлигини, севган қизи турмушга чиқишга розилигини маълум қилди. Йигит мазкур санани нишонлаш ниятида қаҳвахонадан 5 минг порция лағмон сотиб олиб, уни ўткинчиларга улашди. Лағмон ейишни истовчилар турган навбатнинг узунлиги юз метрни ташкил этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1