АсосийDunyo

​БАРСЕЛОНАДАГИ ТЕРАКТДА АВСТРАЛИЯЛИК 7 ЁШЛИ БОЛА ЙЎҚОЛДИ

'​БАРСЕЛОНАДАГИ ТЕРАКТДА АВСТРАЛИЯЛИК 7 ЁШЛИ БОЛА ЙЎҚОЛДИ'ning rasmi

Австралия Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, Барселона шаҳрида рўй берган терактда 4 нафар Австралия фуқароси жабрланган, 7 ёшли бола бедарак йўқолган, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Барселона марказидаги терактда австралиялик 7 ёшли бола йўқолди, унинг онаси теракт оқибатида жиддий жароҳат олганлиги туфайли оғир аҳволда касалхонада ётибди. Бу ҳақда Австралия бош вазири Малколм Тернбулл хабар берди.

“Жиддий тан жароҳати олган, айни пайтда оғир аҳволда ётган австралиялик аёлнинг 7 ёшли ўғли Барселонада йўқолган. Ҳаммамиз унинг ҳақи учун дуо қилишимиз лозим”, деди у.

Эслатиб ўтамиз, 17 август куни Барселона шаҳрида фургон автомашинаси пиёдаларни босиб кетган эди. Мазкур воқеани Испания ҳукумати теракт, деб атади. Терактда 14 киши ҳалок бўлди, 130 нафардан ортиқ одам жабрланди. Теракт масъулиятини “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олди.

    Бошқа янгиликлар