1

​БЕЛЬГИЯДА АВТОМОБИЛЬ ҲАЙДОВЧИСИ ОДАМЛАРНИ ҚАСДДАН БОСИБ КЕТДИ

ДУНЁ 21.08.2017, 10:45
​БЕЛЬГИЯДА АВТОМОБИЛЬ ҲАЙДОВЧИСИ ОДАМЛАРНИ ҚАСДДАН БОСИБ КЕТДИ

Бельгияда автомобиль ҳайдовчиси кеча ўтказаётган одамларни қасддан босиб кетди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Воқеа 20 августга ўтар кечаси Бельгиянинг Люксембург провинциясидаги Ассенуа шаҳрида рўй берди. Прокуратура берган хабарга кўра, автомобилда ҳайдовчидан ташқари яна икки киши бўлган. Улар одамларни қасддан босган.

Оқибатда тўрт киши тан жароҳати олди, уларнинг бири оғир аҳволда касалхонага ётқизилди. Воқеа гувоҳларининг зудлик билан полицияга хабар берганлиги туфайли, ҳодиса юз бергандан кейин бир соат ўтгач, жиноятчилар қўлга олинди.

Прокуратура берган маълумотга кўра, мазкур ҳодиса теракт, деб баҳоланмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1