АсосийJamiyat

​РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ОЧИҚ ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛДИ

'​РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ОЧИҚ ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛДИ'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси инвестиция киритиш мажбурияти билан “ноль” харид қийматида хусусийлаштириладиган давлат активлари бўйича очиқ танлов савдоларига таклиф этади.

Танловда барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари ҳам иштирок этиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 майдаги 295-сонли Қарори билан Республика миқёсида инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан “нол” харид қиймати бўйича танлов асосида сотиладиган 243 та давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг расмий веб-сайтларидан - “gkk.uz”, “gkktorg.uz” олиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар