Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилди.“Ўзбекистон” телерадиоканали директори Хайрулла Нуриддинов Баҳодир Юнусов ўрнига МТРК раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканали сайти хабар бермоқда.
Шунингдек, МТРК раисининг техник масалалар бўйича ўринбосари Шуҳрат Расулов ўрнига Нусрат Ҳикматуллаев тасдиқланди.
Бундан ташқари, “Ўзбекистон24” телерадиоканали директори лавозимига Озод Ҳамидхўжаев ўрнига Нодир Тўлаганов тайинланди.