1

ИТАЛИЯДА РЎЙ БЕРГАН ЗИЛЗИЛА ВАЙРОНАЛАРИ ОСТИДАН 3 НАФАР БОЛА ҚУТҚАРИЛДИ

ДУНЁ 22.08.2017, 12:02
ИТАЛИЯДА РЎЙ БЕРГАН ЗИЛЗИЛА ВАЙРОНАЛАРИ ОСТИДАН 3 НАФАР БОЛА ҚУТҚАРИЛДИ

21 август куни Италиянинг шимолий қисмида жойлашган Искья оролидаги Казамиччола-Терме ва Лакко-Амено шаҳарларида 4,0 балли зилзила рўй берди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Зилзила оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 26 киши жабрланди, жумладан 2 киши оғир тан жароҳати олди. Айни пайтда вайроналар остида қолган одамларни қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Казамиччола-Терме шаҳридаги вайроналар тагидан уч нафар бола қутқарилди. Уларни қутқариш ишлари беш соат давом этди. Болаларнинг қутқарилишини ҳамма хурсандчилик ва олқишлар билан кутиб олди.

Искьюга Мудофаа вазирлигининг махсус хизмат ходимлари юборилди. Шунингдек, вайроналар тагида қолган одамларни қидириб топиш учун ўргатилган итлари бўлган кинологлар ҳам жўнатилди. Одамларни эвакуация қилиш учун вертолёт ва паром ажратилди.

Орол илк маротаба зилзиладан азият чекаётгани йўқ. 1883 йилда Казамиччолада рўй берган зилзила оқибатида 2313 киши ҳалок бўлганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1