​«ТУШЛАР ТАЪБИРИ»ГА ИШОНИШ КЕРАКМИ?

ҲИДОЯТ САРИ 22.08.2017, 13:21
​«ТУШЛАР ТАЪБИРИ»ГА ИШОНИШ КЕРАКМИ?

«Тушлар таъбири» китобидаги гапларга ишонса бўладими?


— Тарихга назар солсак, тушларни таъбир қилувчилар кўп бўлган. Қуръони каримда зикр қилинишича, Ҳазрат Юсуфга (алайҳиссалом) тушлар таъбирини билиш пайғамбарлик мўъжизаси қилиб берилган. Тушларни таъбир қилиш, улардан муайян маънони англаб олиш мумкин.

«Тушлар таъбири» номидаги бир неча хил китоблар бор. Улар орасида атоқли уламолар оят ва ҳадисга мувофиқ ёзганларидан фойдаланиш мумкин. Биноийнинг 1991 ва 2001 йиллари нашр этилган «Тушлар таъбири» китоби Ибн Сирин, Жаъфар ибн Содиқ каби уламолар ривоятларига асосланган бўлиб, шулар жумласига киради. Лекин уларни мутлақлаштириш ёки уларга суяниб қолиш тўғри эмас.


«Сўраган эдингиз» китобидан.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1