«Махсустранс» Давлат ишлаб чиқариш бошқармаси, қаттиқ маиший ва суюқ ҳолдаги чиқиндиларни аҳоли, ташкилот ва корхоналардан олиб чиқиб кетиш тарифи 2017йилнинг 1 сентябрдан ошганлиги ва қуйидаги суммани ташкил қилишини маълум қилади:
1. Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш – жисмоний шахслардан: бир киши учун бир ойга - 3 500 сўм.
2. Қаттиқ ҳолдаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш:
- бюджет ташкилотларидан 1 м3 учун 41 989,50 сўм
- хўжалик ҳисобидаги ташкилотлардан 1м3 учун –41 989,50 сўм.
3. Суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш:
- бюджет ташкилотларидан 1 тоннасига –15 690,97 сўм
- хўжалик ҳисобидаги ташкилотлардан 1 тоннасига –15 690,97 сўм.
4. ҲД-310 русумли автомобильларда чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан (Яшнобод, Яккасарой ва Юнусобод ЧҚЮШ) Охангарон чиқинди хонасигача олиб бориш 1 тоннаси учун – 11 678,92 сум.






