АсосийJamiyat

ҚАМЧИҚДА 4 ТА АВТОМОБИЛЬ ИШТИРОКИДА ЙТҲ СОДИР БЎЛДИ

'ҚАМЧИҚДА 4 ТА АВТОМОБИЛЬ ИШТИРОКИДА ЙТҲ СОДИР БЎЛДИ'ning rasmi

2017 йил 18 август куни соат 2200 ларда «Қамчиқ» қидирув-қутқарув отряди навбатчи диспетчери томонидан олинган маълумотга асосан, А-373 «Тошкент–Ўш» автомобиль йўлининг «Тошкент-Водий» йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган «ЧАКМАН» русумли юк автомашинаси қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, шу йўналишда келаётган «Исузу» русумли юк машинаси, «Дамас» русумли енгил автомобили ва «Ҳюндай» русумли автосамасвали иштирокида йўл транспорт ҳодисасини юзага келтирди. Мазкур ҳолат ўз ўрнида автотранспортлар қатновининг тўхтаб қолишига сабаб бўлди.

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигихабар бермоқда.

Тезкор хабар олингач, «Қамчиқ» қидирув-қутқарув отряди қутқарувчилари воқеа жойига етиб бордилар.

«Қамчиқ» Махсус қидирув-қутқарув бошқармаси қидирув-қутқарув отрядининг қутқарувчилар гуруҳи, ЙХХ ходимлари ва тез ёрдам шифокорлари, қолаверса, йўловчилар томонидан жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, улар Поп тумани марказий шифохонасига жўнатилди.

«Қамчиқ» Махсус қидирув-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари ЙХХ ходимлари билан ҳамкорликда, ағдарилган «ЧАКМАН» ва «Исузу» юк автомашиналарини махсус автотехникалар ёрдамида тик ҳолатга келтириб, «Шеробод» йўл-патруль масканининг жарима майдончасига эвакуация қилишди.

Тезкор олиб борилган тадбирлар натижасида, инсонлар ҳаёти сақланиб қолинди, қолаверса, А-373 «Тошкент–Ўш» автомобиль йўналишидаги автотранспортлар қатнови йўлга қўйилди.

    Бошқа янгиликлар