1

​ХИТОЙДА ТЎХТАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ЖОЙДА ТЎХТАГАН МАШИНА УЙНИНГ ТОМИ УСТИГА ЭВАКУАЦИЯ ҚИЛИНДИ

ДУНЁ 24.08.2017, 09:52
​ХИТОЙДА ТЎХТАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ЖОЙДА ТЎХТАГАН МАШИНА УЙНИНГ ТОМИ УСТИГА ЭВАКУАЦИЯ ҚИЛИНДИ

Хитойнинг Беньси шаҳрида яшовчи 38 ёшли аёл маҳаллий уйларнинг подъездларидан бирига кириш йўлагини ёпиб қўйди ва жарима тўлашдан бош тортди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Аёлнинг бино қоровули билан бўлган тортишуви секьюритининг кўтарма кран чақириб, машинани яқин ўртада қурилаётган уй томи устига жойлаштириши билан якунланди.

Маҳаллий аҳоли жанжалкаш аёлнинг автомобилига қўли етолмаслигидан мамнун бўлди. Уй томи устида турган машина сурати ижтимоий тармоқларда чақмоқ мисоли кенг тарқалди.

Орадан кўп ўтмай, ҳодиса жойига полициячилар етиб келди. Улар воқеага ойдинлик киритиш, жанжални бартараф этиш мақсадида уй қоровули ва жабрланувчи аёлни полиция участкасига олиб кетишди. Бироздан кейин бошқа кран чақирилиб, автомобиль уй томидан туширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1