1

АЛЛА ПУГАЧЁВА НАФАҚАСИ КАМЛИГИДАН НОЛИДИ

ДУНЁ 24.08.2017, 10:20
АЛЛА ПУГАЧЁВА НАФАҚАСИ КАМЛИГИДАН НОЛИДИ

Россиялик машҳур хонанда Алла Пугачёва 17 минг рубллик нафақаси камлигидан нолиди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Афсонавий хонанда Алла Пугачёва нафақаси 17 минг рублдан ошмаслигини маълум қилди. Пугачёва “СССР халқ артисти” ва “Чернобиль АЭСи ҳалокати иштирокчиси” сифатида махсус қўшимчалар билан бирга юқоридаги миқдорда нафақа олади.

Алла Пугачёва нафақага чиққанда, унинг турмуш ўртоғи Максим Галкин собиқ шўро тузуми даврида Алла Пугачёванинг миллион ададда пластинкалари чиққанлигини, Чернобилда концертлар ўтказганлигини, бир умр тинмай меҳнат қилганига қарамай, арзимаган нафақа олаётганлигини маълум қилди.

Нашрнинг хабар беришича, хонанда нафақаси камлиги ҳақида 25 миллионга тушган набирасининг тўйига ташриф буюрган меҳмонларга нолиган. “Нафақам кам бўлса ҳам яна бир йил ёрдам бера оламан!”, деди Пугачёва набирасига яна бир йил ёрдам бера олишига шама қилиб.

Миш-мишларга қараганда, Алла Пугачёва жуда кўпчиликка ёрдам беради. У ногиронлик аравасига михланган мухлисига мунтазам равишда моддий ёрдам бериб келади. Шу билан бирга саҳна фахрийларидан ҳам ёрдамини аямайди. Артист Татьяна Самойлова ҳаётлигида поликлиникага қатнаши учун унга автомобиль совға қилган эди.

Нафақаси камлигидан нолиганига қарамай, Forbes талқинига кўра, Алла Пугачёва Россиянинг энг машҳур ва бой одамлари рўйхатига киритилган. Нашр рейтингига кўра, хонанда йилиги 4 миллион доллар ишлаб топади. Айни кунларда унинг бойлиги тахминан 100 миллион доллар, деб баҳоланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1