1

ЖАНУБИЙ ХИТОЙДА “ХАТО” ТАЙФУНИ ТУФАЙЛИ 12 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ

ДУНЁ 24.08.2017, 10:41
ЖАНУБИЙ ХИТОЙДА “ХАТО” ТАЙФУНИ ТУФАЙЛИ 12 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ

Чоршанба куни Жанубий Хитойга ёпирилган “Хато” тайфуни оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Тайфун Хитойнинг Макао ва Гонконг маъмурий туманлари, Гуандун ва Фуцзянь провинцияларида яшовчи одамларнинг ҳаётига зомин бўлди.

Макаода тайфун туфайли жабрланганлар сони 153 кишини, ҳалок бўлганлар сони эса 8 кишини ташкил қилди. Гуандун вилоятида эса табиий офат туфайли 2 киши ҳалок бўлган. Гонконгда қурбонлар бўлмаса-да, 120 киши турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди.

Тайфун мамлакатнинг транспорт тизимига ҳам салбий таъси р кўрсатди. Бир неча тезюрар поездлар қатнови тўхтатилди, аэропортда ички ва ташқи рейслар бекор қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1