Туркияда ичида йўловчилар бўлган автобус кўприк тирговичига келиб урилди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Йўл-транспорт ҳодисаси Анқара — Эски шаҳар трассасида рўй берди. Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, кўплаб инсонлар тан жароҳати олган. Воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб бориб, жабрланганларни автобусдан чиқариш билан шуғулланмоқда.






