АсосийJamiyat

​БЕКОБОДДА ЯШОВЧИ НОЧОР ОИЛА ҲАЁТИДА ТУБ ЎЗГАРИШ РЎЙ БЕРАДИГАН БЎЛДИ(ФОТО)

'​БЕКОБОДДА ЯШОВЧИ НОЧОР ОИЛА ҲАЁТИДА ТУБ ЎЗГАРИШ РЎЙ БЕРАДИГАН БЎЛДИ(ФОТО)'ning rasmi

Сиз суратда кўриб турган бу одам – ногирон: болалигида велосипед учаётганда автоҳалокатга учраган. Бир оёғи ишламаганлиги туфайли оғир иш қила олмайди. Ўзи ҳам, турмуш ўртоғи ҳам ишсиз. Фақат хайр-саховат ва моддий ёрдам эвазига кун кечиради. Шу боис оиланинг иқтисодий-ижтимоий шароити жуда оғир аҳволга келиб қолган. Ёрдам бера оладиган яқин қавм-қариндоши ҳам йўқ. Унинг ёлғиз умиди – Яратган инъом этган эгизак ўғиллари Ҳасан ва Ҳусандан.

Бироқ улар ҳали ёш. Рўзғор эса ғор: ҳали у, ҳали бу етмайди...

Куни кеча Бекобод туманида ўтказилган сайёр қабулда кўплаб инсонлар қатори унинг ҳам ҳаётида туб ўзгариш юз берди. Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан мутасаддиларнинг маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб ўрганишлар натижасида унинг оиласига Президент номидан 3 миллион сўм миқдорда моддий ёрдам кўрсатиладиган, оила боши турмуш ўртоғи билан ўз имкониятларига мос доимий иш билан таъминланадиган, фарзндлари давлат ҳисобидан боғчага жойлаштириладиган, мутасаддилар эса уларнинг уй-жойини тўлиқ таъмирдан чиқариб, бир оила ҳаётдан рози бўлиб яшайдиган шароитни яратиб берадиган бўлди.

Манба: Facebook ижтимоий тармоғидаги"Халқ билан мулоқот" гуруҳи

    Бошқа янгиликлар