Кажол кинога қайтмайдими?

ШОУ-БИЗНЕС 20.11.2013, 19:12
Кажол кинога қайтмайдими?
Кажол эри Ажай Девган продюсерлик қилаётган фильм орқали кинога қайтишини маълум қилганди...

Бироқ, Ажай ва Кажол яхши натижага эришиш учун мазкур лойиҳани бошлашга шошилмаяпти. Ҳозир Ажай режиссёр Прабху Деванинг фильмида банд. “Кинокартинамизнинг суратга олиш ишларини кейинги йилда бошлаймиз”, дейди Кажол. Эр-хотин охирги бор 2008 йили “Сен, мен ва биз” фильмида бирга ишлаганди. Лекин, кинокартина улар кутгандек омадли чиқмаганди. Кажол охирги бор Каран Жохарнинг “Биз — оиламиз” фильми ва 2010 йили “Менинг исмим Хон” кинокартинасида суратга тушган. Шундан сўнг ўғилли бўлди ва ижодида катта танаффус кузатилди.  Айни дамда ижодга қайтиш тараддудида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1