АсосийJamiyat

​БОШ ПРОКУРАТУРА ГУЛНОРА КАРИМОВАНИНГ РОССИЯДАГИ МОЛ-МУЛКИНИ АРЕСТ ҚИЛИШ УЧУН СЎРОВ ЮБОРДИ

'​БОШ ПРОКУРАТУРА ГУЛНОРА КАРИМОВАНИНГ РОССИЯДАГИ МОЛ-МУЛКИНИ АРЕСТ ҚИЛИШ УЧУН СЎРОВ ЮБОРДИ'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси россиялик ҳамкасбларига сўров юбориб, унда Гулнора Каримованинг Россиядаги мол-мулкни арест қилишни сўради, деб хабар беради "Интерфакс".

Россия бош прокуратураси ҳозирда сўровни кўриб чиқмоқда.

"Ўзбекистон бош прокуратурасининг маълум қилишича, ушбу сўровда қайд этилган маълумотлар махфий ҳисобланади",—деб таъқидлаган россиялик прокурорлар.

2013 йилда Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Гулнора Каримовага нисбатан товламачилик ва солиқларни тўлашдан бош тортиш бўйича жиноят иши қўзғатилган эди. 2015 йилнинг августида Гулнора Каримова 5 йилга озодликдан маҳрум этилган. Бу ҳақда 2017 йилнинг августида расмий маълумот тақдим этилди.

    Бошқа янгиликлар