Россиянинг Краснодар ўлкасидаги Кубань шаҳрида автобуснинг сувга қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, 24 киши қутқарилди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Манбанинг хабар беришича, автобус тўрт метр баландликдан пастга қулаган. Автобус мазкур ҳудудда қурилиш ишларини олиб бораётган “Таманьнефтгаз” компаниясига тегишли бўлиб, унинг ичида ишчилар бўлган. Айни пайтда воқеа жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда.






