1

БЕЛАРУСЬ ПРЕЗИДЕНТИ АЛЕКСАНДР ЛУКАШЕНКО КАРТОШКА ТЕРДИ

ДУНЁ 28.08.2017, 12:28
БЕЛАРУСЬ ПРЕЗИДЕНТИ АЛЕКСАНДР ЛУКАШЕНКО  КАРТОШКА ТЕРДИ

Беларусь республикаси президенти Александр Лукашенко ўғли билан 26 август куни томорқасидаги картошкани йиғиштириб олиш учун тер тўкди, деб хабар берди РИА нашри.

“Иш жадвали тиғиз бўлишига қарамай, Беларусь президенти Александр Лукашенко бир кунини томорқасидаги картошка ҳосилини йиғиштиришга бағишлади”, дейилган хабарда.

Лукашенко кенжа ўғли Николай билан бирга кун давомида картошка терди. 3 гектар ердан 105 тонна картошка йиғиштириб олинди. Ҳосил гектаридан 350 центнерни ташкил этди. Александр Лукашенко учун ҳар йили картошка ҳосилини йиғиштириб олиш анъанага айланган. Ҳосил тўлиғича болалар ва қариялар уйига топширилади.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1