1

​ХОНАНДА ЛОЛА ТУРМУШГА ЧИҚДИ

ШОУ-БИЗНЕС 28.08.2017, 12:39
​ХОНАНДА ЛОЛА ТУРМУШГА ЧИҚДИ

Лоланинг Instagram`даги кузатувчилари сони 1 миллионга етди.

Шу муносабат билан хонанда мухлисларига мурожаат қилди,уларга миннатдорчилик билдирди ҳамда шахсий ҳаётидаги ўзгаришларни ҳам маълум қилди:

"1 миллион. Қўллаб-қувватлаётганингиз учун раҳмат сизларга, дўстлар! Ҳар доим менинг ёнимда бўлган, менга ишонган ва мени кутадиган барча мухлисларимга раҳмат! Мен буни жуда қадрлайман! Сиз янги концертим бўлиши ёки бўлмаслиги, янги қўшиқлар вафильмларни қачон тақдим этишим ҳақида кўп сўрайсиз....

Ҳозир ҳаётимда шундай давр бошландики, ҳаммасига улгуриш учун югуриш, шошишни истамайман, энди ҳаётда синиб қолмаслик учун кучли бўлишим талаб этилмайди. Бу даврда мен шунчаки яшашни истайман ва буни қила оламан... Эрталабки ёмғирдан сўнг сайр қилиш ва қушларнинг сайрашига қулоқ тутиш... Фарзандларим билан тушлик пайтигача ўринда ётиш ва ҳеч қаерга шошилмаслик, яқинларимни хурсанд қилиш учун соатлаб ошхонада қолиб кетиш, сўнг оилам билан кечки таом устида севимли оқ винони ичиш ва янги китобни муҳокама қилиш...

Кечаси эса кучли елкаларга бош қўйиб ухлаб, ўзимни севимли ва росмана бахтли ҳис этиш...Бу дақиқалар бебаҳо! Мана шу дақиқалар ҳаёт дегани! Ва у ажойиб!",—деб ёзади Лола.

Лола айни дамда севган инсони ва фарзандлари билан Москвада яшамоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1