1

МУҚОВАСИДА БРИЖИТ МАКРОННИНГ СУРАТИ ЧОП ЭТИЛГАН ELLE ЖУРНАЛИ РЕКОРД ДАРАЖАДА СОТИЛДИ

ДУНЁ 28.08.2017, 15:06
МУҚОВАСИДА БРИЖИТ МАКРОННИНГ СУРАТИ ЧОП ЭТИЛГАН ELLE ЖУРНАЛИ РЕКОРД ДАРАЖАДА СОТИЛДИ

Муқовасида Франция президентининг рафиқаси Брижит Макроннинг сурати чоп этилган Elle журнали сотув бўйича охирги ўн йилликдаги рекордни янгилади, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Франция президенти Эммануэль Макроннинг рафиқаси Брижит Макрон журналга биринчи хонимлик ҳақидаги таассуротлари, шу билан бирга турмуш ўртоғига нисбатан муҳаббати, ёшларидаги фарқ ҳақида эксклюзив интервью берди.

Журналнинг мазкур сони 18 август куни сотувга чиқиб, журнал 530 мингдан ортиқ нусхада сотилди. Интервьюнинг онлайн талқинини 30 миллион фойдаланувчи томоша қилди, мақолани Twitter саҳифасида 3,5 миллион киши бўлишди.

Мақола Франциядан ташқарида — Германия ва АҚШ фуқароларида ҳам катта қизиқиш уйғотди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1