Самарқанд шаҳрида 28 август куни “Шарқ тароналари” XI халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ҳар икки йилда ташкил этилаётган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали жаҳон аҳлининг ўзаро маданий мулоқотга бўлган эҳтиёжини рўёбга чиқаришда беқиёс восита бўлиб хизмат қилмоқда,деб ёзади ЎзА.

Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
Давлатимиз раҳбари “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали иштирокчилари ва меҳмонларини қутлар экан, мазкур анжуманнинг чуқур инсонпарварлик руҳи ва фалсафаси, халқлар ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, маданий мулоқотни ривожлантириш, мумтоз мусиқа анъаналарини асраб-авайлашдаги аҳамияти ҳақида тўхталди, фестиваль ишига муваффақият тилади.

Маълумот учун, 1997 йилда ўтказилган биринчи фестивалда 31 мамлакат вакиллари қатнашган бўлса, бу йилги анжуманга 60 га яқин давлат санъаткорлари ташриф буюрди.






