Европа компаниялари раҳбар аёллар сонини 40%га оширмоқчи

ДУНЁ 21.11.2013, 14:54
Европа компаниялари раҳбар аёллар сонини 40%га оширмоқчи
2020 йилга келиб фонд биржаларида тақдим этилган Европа хусусий компанияларининг директорлар кенгашидаги ўринларнинг камида 40%ни аёллар эгаллайди.

Европарламент Страсбургдаги ўз сессиясида тегишли директивани маъқуллади.Давлат компанияларида эса ушбу квота 2018 йилда бажарилиши керак. Янги қоидалар ходимларининг сони 250 кишидан ошмайдиган корхоналарга тааллуқли бўлмайди.  Бу йил директорлар кенгашидаги ўринларнинг кўпи билан 17,6 фоизи аёллар томонидан эгаллангани қайд этилади.

Парламент вакиллариишга қабул қилишда ходимнинг малака даражаси бош мезон бўлиши кераклигини таъкидламоқда. Агар иккала даъвогар ҳам бир хил малакага эга бўлса, унда иш берувчи жамоадаги эркаклар ва аёлларнинг фоиздаги нисбатини тенглаштиришга ҳаракат қилиши лозим.

ЕИга аъзо давлатларушбу директиванинг амалга оширилишини назорат қилиб туради. Кўрсатма бузилган тақдирда компания раҳбарияти ҳукуматга ёзма тушунтиришни тақдим этиши керак бўлади. Бунда ушбу фирмага нисбатан санкция фақат ишга қабул қилиш пайтида жинсий белги бўйича камситиш факти аниқланган тақдирдагина жорий этилиши мумкин.  Мазкур директива қонуний кучга кириши учун у ЕИ Кенгаши томонидан маъқулланиши зарур. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1