АсосийJamiyat

Чегара божхона комплексига вагонларни текширув сканери ўрнатилди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом”чегара божхона комплексига темир йўл вагонларини инспекцион-кўрикдан ўтказувчи “Rapiscan Eagle R60” маркали сканер қурилмаси ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 20 ноябрь куни мазкур божхона комлпексида Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти, АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари иштирокида  тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Чегара божхона комплексига ўрнатилган мазкур сканерқурилмаси ҳам юртимиз сарҳадлари орқали ўтаётган вагонлар составини бир неча сония ичида тўлиқ сканердан ўтказиш имконини беради. Бу эса ўз навбатида божхона кўриги самарадорлигини янада ошириб, божхона кўриги учун кетадиган вақтнинг сезиларли даражада қисқаришига хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, бир йил муқаддам Япония ҳукуматибилан ҳамкорликда вилоятдаги яна бир - “Ғалаба” темир йўл чегара божхона постига ҳам қиймати 3,4 млн. АҚШ долларини ташкил қилувчи шу турдаги сканер қилувчи қурилмаси ўрнатилган эди.

Ўтган давр мобайнида мазкур қурилма кўмагида 27,4мингдан ортиқ темир йўл юк вагонлари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилиб, қиймати 1 млрд. сўмга яқин бўлган товар моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишининг олди олинди.

Божхона фаолиятининг асосий йўналишларидан бириҳисобланувчи контрабандага қарши курашиш соҳасида янги замонавий технологиялардан фойдаланмасдан туриб, ижобий натижаларга эришиш қийин.

Гиёҳвандлик ва психотроп моддалар, кучли таъсир қилувчи заҳарли ва заҳарловчи, радиоактив, портловчи моддалар, қурол-яроқ, ўқ-дори ва портлатувчи қурилмаларни фош этишда замонавий ренген аппаратлари, гиёҳванд моддаларни иденцификациялаш ва радиацион назорат қилиш воситалари, автомобил тарозилари, мураккаб кўрикдан ўтказиш мажмуаларидан фойдаланиш кенг йўлга қўйилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси чегара божхонапостларини катта ҳажмдаги юк ва автотранспорт воситаларини, темир йўл вагонларини сканер қилувчи қурилмалар билан таъминлаш мақсадида чет эл инвестициялари ва грант маблағларини жалб қилиш бўйича Давлат божхона қўмитаси томонидан қатор ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон ва АҚШ Ҳукуматлари ўртасида 2001йилда имзоланган Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш ва ҳуқуқни қўллаш бўйича Битимга жорий йил 1 февралда киритилган қўшимчага мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасидаги “Қорақалпоғистон” темир-йўл божхона пости ва Сурхондарё вилоятидаги “Айритом” чегара божхона комплексини темир йўл вагонларини сканер қилувчи, қиймати 6 млн. АҚШ долларини ташкил қилувчи назорат-кўрик мажмуалари билан таъминлаш кўзда тутилган эди.
 

    Бошқа янгиликлар