Айни пайтда Саудия Арабистонида ҳаж сафарини амалга ошираётган доғистонлик оила ўғил фарзандли бўлди, деб хабар берди Islam.ru нашри.
Доғистондан ҳажга жўнаб кетган Камилат Гасангусейнова Макка шаҳрига соғ-саломат етиб келди ва муқаддас ерда, узоқ вақтдан бери кутилган ўғил фарзандни дунёга келтирди.
Ота-онаси болага Муҳаммад, деб исм қўйди. Айни пайтда она ва бола ўзини яхши ҳис қилмоқда. Оила ҳаж амалларини бажаришга киришди. Яратганнинг инояти билан кичкина Муҳаммад энди ватанига кичкина ҳожи мақомида қайтадиган бўлди.






