Ўзбекистондаги қўшалоқ байрамлар арафасида яна бир аҳоли саломатлиги учун ўзининг улкан ҳиссасини қўшадиган янги корхона тақдимоти бўлиб ўтди.Шу муносабат билан «Chortoq Mineral Water» компанияси журналистлар учун Наманган вилоятингинг Чортоқ дам олиш ҳудудида жойлашган мазкур заводга матбуот-тури уюштирилди.

Нафақат Ўзбекистон балки дунёнинг бошқа нуқталарига ҳам маълум ва машҳур Chortoq суви, эндиликда, янги юқоритехнологик заводда ишлаб чиқарилади.

Мазкур завод ўтган йили қуриб битказилган бўлиб, у соатига 4 минг дона 0,5-литрлик шиша идишни қадоқлаш қуввати эга. Ушбу заводнинг ташкил этилиши маҳаллий 46 нафар аҳолининг иш билан таъминланишига хизмат қилди.

Завод раҳбариятининг маълумот беришича, ерости қудуқдан қазиб олинган минерал суви фаоллаштирилган кўмир ёрдамида икки маротаба тозаланади, сўнгра турли аралашмалардан уч маротаба филтрациядан ўтказилади, ултрабинафша нуралар орқали зарарсизлантирилади ҳамда углерод икки оксиди билан бойитилади. Шундан сўнг сув яшил рангли шиша идишларга қуйилиб қадоқланади.

«Chortoq» - қарийб ярим асирлик тарихга эга минерал сув брендидир. Биз ушбу шифобахш сувни тозалаш жараёнининг ҳар бир босқичига катта масуълият билан қараймиз. Айни пайтда идишнинг янги дизайни янада мукаммал кўринишга эга: у яшил рангли ва кучли қуёш нурлари ва бошқа ташқи салбий таъсирлардан ҳимоялангандир», - деб таъкидлади Алексей Тудаков, "Chortoq Mineral Water" компанияси раҳбари.

Ичимлик сувини олиш мақсадида 507 метр чуқурликда 32-рақамли қудуқ очилганди. Оддий ичимлик суви ўрнига субтермал (+30оС) хлорид-сульфат-натрий таркибига эга минерал суви аниқланди. Бу сув ошқозон-ичак тизими, жигар, ўт пуфаги йўллари, ошқозоности бези ҳамда қандли диабет каби хасталикларни даволашда кенг қўлланилади.

«Buncra BV» (Голландия) компанияси ва маҳаллий таъсисчиларнинг сармоялари кўмагида топилган минерал сув манбаъи асосида завод қўришга қарор қилинди. «Chortoq Mineral Water» МЧЖ КҚси минерал ичимлик сувини ишлаб чиқаришга ихтисослашган юқори талабларга жавоб берувчи «JK Engineering Co., Ltd.» (Ж. Корея) ускуналари билан жиҳозланган.
Матбуот-тури доирасида журналистлар сувни шиша идишларга қуйиш, тозалаш, филтрациядан ўтказиш ва зарарсизлантириш жараёнларини кўздан кечирдилар.






