Фонд Форум фаолияти тўхтатилганини расман эълон қилди

ЖАМИЯТ 22.11.2013, 12:26
Фонд Форум фаолияти тўхтатилганини расман эълон қилди
21 ноябр куни «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси ўзининг Тошкентдаги марказий офиси фаолияти тўхтатилишини маълум қилди.
 
Жамғарма 10 йиллик фаолияти давомида 3000 дан ортиқ лойиҳа ва тадбирларни ташкиллаштирди, улардан 100дан ортиғи хорижда бўлиб ўтди.

Расмий баёнотда келтирилишича, Фонд Форум ўз олдидаги барча мажбуриятларини амалга оширади. Хусусан, Жамғарма томонидан режалаштирилган барча асосий лойиҳалар 35 минг бола иштирокидаги «Янги авлод» болалар ижодиёти фестивали, 74 минг истеъдодли ёшлар қатнашган «Келажак овози» республика танлови, 30 минг аёлни қамраб олган «Йил аёли» танлови, «Базар Арт» кўргазма-ярмаркаси, M&TVA миллий мукофоти, «Меҳр нури»нинг грант лойиҳалари, “Ҳаёт учун!” дастурлари амалга оширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1