АҚШнинг Техас штатидаги Arkema кимё заводи ҳудудини “Харви” тўфони туфайли сув босганидан кейин ёнғин кўтарилди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Бундан илгари мазкур муассасасда икки марта портлаш рўй берди.
Маҳаллий ОАВларнинг хабар беришича, ҳозирча ўтишнинг иложи бўлмаган кимё заводи ҳудудида ёнғин ва қора тутун кўтарилганини кўриш мумкин.
Техасга ёпирилган “Харви” тўфони кўп жойларни вайрон қилди. АҚШда бундай кучли тўфон 12 йил муқаддам 2005 йилда рўй берган бўлиб, ўшанда Янги Орлеан сувга ғарқ бўлган эди.






