Россиянинг Екатеринбург шаҳрида жойлашган “Космос” кинотеатрининг кириш эшигига УАЗ автомобили келиб урилди, деб хабар берди Gazeta.ru нашри.
Автомобиль ҳайдовчиси ичкарига киришга ҳаракат қилди, аммо автомобиль тўсинга келиб урилди, ҳайдовчи эса кинотеатр биносига ёнилғи аралашмасини сепди.
Свердлов вилояти Тергов қўмитасининг берган хабарига кўра, тезкор-тергов тадбири давомида жиноятни содир этишда гумонланган Ирбит шаҳрида яшовчи 39 ёшли эркак қўлга олинган.
Гумонланувчига нисбатан Россия ЖКнинг 167 моддаси 2 қисми (ёқиш орқали мол-мулкка зарар келтириш) айби билан жиноят иши қўзғатилди. Маълум бўлишича, гумонланувчи психиатр рўйхатида турган.






